(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

"Ховренко" акциядорлик жамияти

Виночилик Виночилик корхоналари

Самарқанддаги виночилик тарихи
("Ховренко" акциядорлик жамияти ҳақида)

Самарқандда виночиликнинг ривожланиши узоқ тарихга эга. Узумни қайта ишлашни бошлаган энг биринчи саноат иншооти Самарқанд Ховренко АЖ ҳисобланади.1868-йилда Самарқандда ўша даврда энг кучли ва замонавий вино ишлаб чиқариш заводига асос солган савдогар-саноатчи Д. Л. Филатов томонидан қурилган. Узумни қайта ишлаш шаҳар яқинидаги янги яратилган вино шоҳобчаларида - Сочак ва Қўрғонча (ҳозирги Тайлоқ тумани) қишлоқларида ва Балхиён ҳудудида ҳам амалга оширилиб, у ерда вино материаллари тайёрлаш билан бир қаторда, узум шинниси ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Вино материаллари сифатини яхшилаш ва қабул стандарт талабларига мувофиқлаштириш мақсадида, Д. Л. Филатов 1882-1884 йилда “Саперави” “Riesling”, “Саутернес”, “Petit Вердот”, “Венгер мускат”, “Cabernet Sauvignon” сингари навлардан ташкил топган узумзор даласини барпо этди. 10 йилдан сўнг бу токзорлардан ҳар бир ушрга ўртача 300 пуд (136 кг) узум ҳосили олинди. Шу билан бир қаторда, техник узум навларини кўпайтириш мақсадида, питомник яратилди. Юқорида қайд этилган навли кўчатлар маҳаллий аҳолига сотилиб, бундай маҳсулотларни яхши нархларда барқарор қабул қилишга ваъда берилди. Дарвоқе, 1895-йилда Самарқанд туманига ташриф буюрган француз виночилари Бордо В. Дю Муллен ва К. Мервиль де Тоннэдан маҳаллий узум навларини юқори баҳолади. Улар бу ерда етиштириладиган узум навларидан Бордо ва Бургундия француз шароблари сингари юқори сифатли вино тайёрлаш мумкинлигига гувоҳлик беришган.

Корхона ташкил этилганининг биринчи йилларидаёқ, саноатбоп узум навларидан маҳаллий усулларда юқори сифатли вино маҳсулотларини олишга алоҳида эътибор қаратилди. Корхонанинг винотекаси ўзинининг узоқ тарихга эга эканлиги билан алоҳида эътиборга моликдир. Венатека ноёб ва қимматбаҳолиги билан диққатга сазавордир.

Ҳозирги пайтда ушбу цехда жаҳон бозорининг талабларига жавоб берадиган юқори сифатли ташқи безатиш услубидаги сувенир шаклидаги соф, ним ширин виноларни, десерт виноларини ва коньякни қуйиб қадоқлаш йўлга қўйилган.

Қисқа муддатда ликёр-ароқ маҳсулотини қуйиб қадоқлаш цехини капитал таъмирлаш амалга оширилган бўлиб, бу ерда 2 дона импорт қуйиб қадоқлаш линияси ўрнатилган. Бу эса ушбу цехдаги сувенир шаклидаги маҳсулот ишлаб чиқарилишини умумий ишлаб чиқариш ҳажмидан 80 % гача миқдорга етказиш имконини берди.

Комбинат маҳсулотининг халқаро дегустацияларда ва танловларда ғолибона ўрин эгаллаши давом этмоқда. Чунончи, 2000-2018 йиллар даврида Ялта шаҳрида ўтган халқаро винолар дегустациясида корхонанинг маҳсулотлари 4-та Супер Гран При (танловнинг энг олий мукофоти), 3- та Катта олтин медали, 27 та олтин, 11 та кумуш, 7 та бронза медаллари, ҳамда 11 та энг яхши маҳсулот безатилиши учун дипломлар билан тақдирланган.

Комбинат ўзининг маркали виноларини узоқ муддатли сақлаш фондидан олиб, тақдим этган коллекциявий винолар энг олий баҳога эга бўлган, яъни 4-та Супер Гран При, 3 та катта олтин медаллар, 5 та олтин медаллар билан тақдирланди. Ушбу фонд корхонада 1938 йилда илк бора яратилган бўлиб, 9,0 минг дал вино ҳажмига эга бўлган. Заводнинг ертўлаларига 2471 дал “Алеатико” виноси, 960 дал “Каберне ликерли” виноси, 1100 дал “Ўзбекистон” виноси қўйилган. Бир йилдан кейин, 1939 йилда “Ҳосилот” виноси, 1943 йилда – “Буаки” ва “Ширин” винолари, 1944 йилда “Фарҳод” виноси сақлаш учун жойлаштирилган. Сақлаш фонди доимо ортиб бориб, 1957 йилга келиб, 168 минг дал миқдорига етди.

Заводнинг винотекаси ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Коллекциянинг энг бебаҳо ва ноёб, қимматли экземплярлари заводнинг асосчиси Филатов томонидан сақлашга қўйилган. Шундай қилиб, уни винотеканинг асосчиси ҳам деб ҳисоблаш мумкин. У ҳам ўзи ишлаб чиқарган виноларни, ҳам бошқа давлатлардан келтирилган виноларни сақлаш учун жойлаштирган. Уларнинг ичида 1908 йилги “Оқ портвейн”, 1913 йилги “Грив де Гран”, 1912 йилги “Марго Брюннер”, 1924 йилги «Магарач», 1924 йилги «Медок», 1924 йилги «Понтекинс», 1926 йилги «Марсала» каби ўта ноёб винолар бор. Узоқ муддат ўтган бўлса ҳам, ушбу винолар ўзининг бошланғич хусусиятларини йўқотмаган. Винонинг қадрига етувчи асл шинавандаларини ҳайратда қолдириб, қойил қолдиришда давом этмоқда. Олиймақом халқаро комиссиянинг аъзолари, бутун жаҳонда машҳур бўлган виночилик арбоблари, шу жумладан, Қрим виночилари иттифоқининг президенти В.А.Загоруйко ва техник фанлар доктори Г.Г.Валуйко дегустация учун тақдим этилган коллекциявий винолар – 1914 йилги «Малага», 1916 йилги «Оқ ширин» виноларига ниҳоятда юксак баҳо бериб, уларнинг ҳайратланарли ажойиб таъми букетига турган ҳолда қарсак чалгани бежиз эмас. Албатта, бу уларнинг маҳсулот сифатига берилган энг юксак баҳоси деб ҳисобланади.

Ховренко номидаги АЖ нинг маркали виноларини сақлаш фонди асосли тарзда республикамизнинг “Олтин фонд”и деб ҳисобланади. Виноларни сақлаш учун жойлаштириш узлуксиз давом этади. Энотеканинг аҳамиятини ҳисобга олиб, комбинат раҳбарияти уни тегишли ҳолатда сақлаш ва доимий тўлдириб бориш юзасидан барча керакли чоралар кўрилади. Маҳсулотни сақлаш учун, жойлаштириш учун мўлжалланган янги хоналар барпо этилган. Бу ерда сақлаш учун керакли шароитлари яратилган: оптимал ҳарорат сақлаб турилади, бошланғич тиқин-ёпиш материаллари тўлиб алмаштирилган. Ўз-ўзидан бу жараён коллекциявий виноларнинг сифатини чақлашга имкон беради, чунки уларнинг асосий мақсади – Самарқанд виночиларининг маҳсулотини халқаро бозорда муносиб даражада ифода этиш ҳисобланади.

Комбинатнинг бош технолог мутахассиси Ф.Ф.Федоров ушбу вазифаларни амалга оширишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Унинг бевосита раҳбарлиги остида коллекциявий виноларнинг эски намуналарининг дегустацияси ўтказилади, маҳсулотни сақлаш учун жойлаштириш бажарилади.

Бундан ташқари, Ф.Ф.Федоров ишлаб чиқариладиган виноларнинг сифатини ошириш, десерт маркали виноматериалларининг ҳажмини ошириш бўйича улкан ишларни амалга ошириб, маҳсулотнинг кўламини кенгайтиришга ва янги турларини ўзлаштиришга катта ҳисса қўшмоқда. Жумладан, унинг бевосита иштирокида ликёр-ароқ маҳсулотларининг 25 та тури, вино ичимликларининг 3 та тури, КС «Филатов», КВ «Корона Империи» гуруҳидаги коньяклар яратилган, ликёр винларининг 21 номдаги турлари учун рецептуралар ишлаб чиқилган.

Ф.Ф.Федоров комбинатнинг ўтказиладиган халқаро дегустацияларда ва танловларда доимий вакили бўлиб келган. Қрим виночилари иттифоқи Ф.Ф.Федоровни виночиликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва кўп йиллик унумдор меҳнатлари учун Л.С.Голицин олтин медали билан ва Фахрий Диплом билан тақдирлаган.

Хулоса шуки, Ховренко номидаги АЖ нинг бир асрдан ортиқ фаолияти тарихи мобайнида, ниҳоятда бой тажриба йиғилиб жамланган. Самарқанд вилоятида қолаверса, бутун республикамизда виночиликнинг янада ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун улкан салоҳият барпо этилган.

Бунга минтақада қарор топган мақбул об-ҳаво ва иқлим шароитлари ҳам, тармоқдаги кўп йиллик фаолият тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар ва ходимлар борлиги ҳам ҳар томонлама кўмаклашади.

Республика мустақиллигига эришилган пайтидан бошлаб, корхонада ўзининг бой салоҳиятини амалга ошириш, виночилик маҳсулотларининг жаҳон бозорида ўз муносиб ўрнини эгаллаш юзасидан кўпроқ имкониятлар пайдо бўлган.

Бугунги кунда Самарқанд вино комбинати – маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишнинг равон ишловчи механизмига, аъло йўлга қўйилган технологик жараёнига ва янгиланган жиҳоз-ускуналарига эга бўлган катта қувватли корхонадир.

Бу жаҳон даражасида ном қозонган комбинатдир, чунки ҳозирги пайтда дунёда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фақат 5% қисмигина шунчалик узоқ ва шарафли фаолият тарихига эга бўлган.