(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

Бўш иш ўринлари

Агентлик Бўш иш ўринлари

Ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Сизни бўш иш ўринларига таклиф этади.

Ўзбекистон Республикасида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган, Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир мамлакатимиз фуқаролари касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ҳамда саломатлигига кўра ишга қабул қилинади.

Бугунги кунда соҳа ривожини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, саноатбоп узумзорлар кўламини кенгайтириш мақсадида, малакали кадрларни қуйидаги йўналишлар ва талаблар асосида ишга таклиф қилади.

Хусусан:

- Агентлик директори ўринбосари лавозимига;

- Агентлик директори ўринбосари лавозимига;

- Илм фан ютуқлари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими бош мутахассиси лавозимига;

- Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш бўлими бош мутахассиси лавозимига;

Агентлик ходимларининг лавозимлари танлов асосида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, молия ёки ҳуқуқ соҳасидаги олий маълумотга эга бўлган шахслар назарда тутилади.

Синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимни ижтимоий муҳофазаси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимоя қилинади. Ишга қабул қилинган ходимга юклатилган вазифаларни бажариши учун барча қулайликлар яратилади, яъни иш жойи, ички ва ташқи алоқа учун телефонлар, компьютер ва бошқа техника воситалари, локал ва корпоратив алоқа, электрон почта хизматларидан фойдаланиш имкониятлари, канцелярия жиҳозлари ва бошқа зарур ҳужжатлар.

Бўш лавозимга номзодлар шахсий маълумотларини электрон почта орқали юбориши мумкин:

Почта:

uzvino@agro.uz

Манзил:

100011, Ўзбекистан, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси, 6-уй

Иш кунлари: душанба - жума, 9:00 - 18:00

Тушлик вақти: 13:00 дан 14:00 гача

+998 (71) 202-99-11