2020-2022 йилларда соҳа корхоналари томонидан 39 та лойиҳа фойдаланишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, жами 94,4 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестиция жалб қилиниши кутилмоқда. Жумладан:
Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташаббусида 2020-2022 йилларда репсубликамизда кичик виночиликни ривожлантириш ва энотуризмни йўлга қўйиш мақсадида қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган:

- «Шохруд» АЖ томонидан қиймати 1,8 млн. долларлик «Замонавий технологиялар орқали эман бочкаларни ишлаб чиқариш»;
- Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “OBOD KONKOR” МЧЖ томонидан амалга ошириладиган 0,7 млн. долларлик “Вино туризмини ривожлантириш ва янги токзорлар барпо этиш”;
- Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги ХК “Paradise Garden” МЧЖ томонидан амалга ошириладиган 1,3 млн. долларлик “Узумчилик плантациясини ташкил этиш ва узумни бирламчи қайта ишлашни жорий этиш”;
- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “New York invest group” МЧЖ томонидан АҚШ компанияси ҳамкорлигида қиймати 2,5 млн. долларлик тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилган ҳолда “Вино туризмини ривожлантириш ва замонавий узумчилик плантациясини ташкил этиш” лойиҳаси.
Ушбу лойиҳалар фойдаланишга туширилиши натижасида янги маҳсулот турлари ишлаб чиқарилиши, маҳсулотлар экспорт қилиниши ҳамда қўшимча 1553 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.
2017-2019 йилларда соҳага жами 82,6 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестициялар жалб қилиниб 39 та лойиха ишга туширилган. Жумладан:
Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташаббусида Фарғона вилояти Фарғона туманида 2019 йилда «Fergana France» МЧЖ ҚК томонидан 2 та лойиҳа амалга оширилган.

- Қиймати 1,5 млн. долларлик “Ноанъанавий усулда винони ишлаб чиқариш” лойиҳаси. Ушбу лойиҳа республикамизда илк маротаба беҳи, анор, олча ва малина барглари ва мевалари қайта ишланиб вино ишлаб чиқаришга қаратилган. Натижада йилига 2,0 млн. АҚШ доллари миқдорида вино маҳсулотлари Литва, Хитой, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинишига эришилди ва қўшимча 80 та янги иш ўринлари яратилди.
- Қиймати 1,9 млн. долларлик “Замонавий меҳмонхона, экотуризм ва винотуризмни ташкил этиш” лойиҳаси. Ушбу лойиҳа республикада эко ва вино туризми ривожлантирилишига қаратилган бўлиб, натижада йилига 3 минг нафар сайёхларни қабул қилиш имконияти яратилди ҳамда қўшимча 100 та янги иш ўринлари яратилди.