(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

Виночилик билан
шуғулланмоқчиман

Агентлик Нимани билиш керак?

Виночилик бизнесини яратишнинг асосий босқичларини ажратиб чиқамиз:

1. Узумчилик плантациясини шакллантириш.

2. Ишлаб чиқариш биноси қуриш ёки ижарага олиш.

3. Ташкилотни рўйхатдан ўтказиш.

4. Асосий ва ёрдамчи ускуналарни ўрнатиш.

5. Малакали ходимларни танлаш ва ёллаш.

6. Ўз узумзорларидан ёки фермердан узум, мева ва резерворлар хом ашё олиш.

7. Ишга тушириш.

Кичик виночилик ишлаб чиқариш биноларини танлашда транспортнинг қулайлиги ва вино маҳсулотларини истеъмолчиларига тўғридан-тўғри яқинлигини ҳисобга олиш керак.

Шароб ишлаб чиқариш учун ер участкаси талаб қилинади, хом ашёни етиштириш учун узум виноси билан бир қаторда мева ва резевор винолари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мумкин.

Шунингдек, шароб ишлаб чиқариш учун сизга асосий ускуналар банд ажратгич, пресс, еман ёки зангламас темир сиғимли идишлар керак бўлади.

Шаробни янада муваффақиятли сотишга имкон берадиган курорт жойлари ҳамда географик жойлашув муҳим рол ўйнайди.

Кичик виночиликни бошлашдан олдин сиз маъмурий масалаларни ҳал қилишингиз, ўзингизнинг бизнесингизни қонунийлаштиришингиз, корхонангиз санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва шароб сифати норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.

Сиз ўз маҳсулотларингизни ишлаб чиқариш ва реклама қилишни амалга оширишингиз мумкин.

Шароб тайёрлаш технологик схемаси

Оқ хўраки шаробни тайёрлашнинг технологик схемаси:

1 — юк машинасидаги узум;
2 — қабул қилиш бункери;
3 — валикли майдалагич-синча ажратгич;
4 — мезгонасос;
5 — мезга ва суслани сульфитлаш ускунаси;
6 — стекатель;
7 — сусла йиғиш идиши;
8 — насос;
9 — бентонит дозатори;
10 — тиндирувчи;
11 — узлуксиз ферментация ускунаси;
12 — винони тиндирувчи сиғим;
13 — вино сақловчи сиғим;
14 — узум пресс;
15 — спирт тақсимловчи.

 

 

Қизил хўраки винони тайёрлашнинг технологик схемаси:

1 — узум ташувчи юк машинаси;
2 — узум қабул қилиш бункери;
3 — валикли майдалагич-синча ажратгич;
4 — мезгонасос;
5 — мезга ва суслани сульфитлаш ускунаси;
6 — мезгани бижғитиш сиғимлари;
7 — аралаштириш ускунаси;
8 — мезгонасос;
9 — оқим ускунаси;
10 — насослар;
11, 12 — сиғимлар;
13 — иккиламчи пресс.

 

 

Оқимда қизил винони экстракция қилиш технологик схемаси:

1 — узум ташувчи юк машинаси;
2 — узум қабул қилиш бункери;
3 — майдалагич-синча ажратгич;
4 — мезгонасос;
5 — мезга ва суслани сульфитлаш ускунаси;
6 — экстракциловчи ускуна;
7 ва 12 — насослар;
8 — босим сиғими;
9 — узлуксз бижғитиш ускунаси;
10, 11, 13 — сиғимлар;
14 — иккиламчи пресс.