(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

Фонд ҳақида

Агентлик Фонд ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2020 йилда Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан Республика ҳудудларида янги токзорларни барпо қилиш мақсадида узумчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига жами 28,44 млрд. сўм ресурс маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4499-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 98-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларда янги токзорлар барпо қилиш мақсадида республика бюджетидан жами 33,4 млрд. сўм, шундан, сув чиқариш учун бурғулаш қудуқлари қаздиргани ва дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станцияларини қуришга 9,6 млрд. сўм ва томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга 23,8 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Қуйидаги жадвалда 2020 йилда вилоятлар кесимида ташаббускорларга янги токзорлар барпо қилиш учун ўрнатилган артезиан қудуғи ҳамда жорий қилинган томчилатиб суғориш тизимига ажратилган субсидия маблағлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Вилоятлар
номи

Ташаббус-корлар
сони

Ажратилган субсидия маблағлари, (млн. сўм)

жумладан:

Томчилатиб суғориш тизимлари учун

Қудуқ/насос станциялари учун

гектар

млн. сўм

сони

млн. сўм

 

Жами:

90

33 400,1

2 929,6

23 838,8

80

9 561,3

1

Андижон

1

440,0

40

320,0

1

120,0

2

Бухоро

2

1 680,7

180

1 440,7

2

240,0

3

Жиззах

34

12 248,0

852

7 088,0

43

5 160,0

4

Қашқадарё

5

1 280,0

85

680,0

5

600,0

5

Навоий

7

2 348,0

225

1 868,0

4

480,0

6

Самарқанд

33

12 469,0

1 222

9 867,7

22

2 601,3

7

Сурхондарё

4

2 163,2

229

1 803,2

3

360,0

8

Тошкент

2

259,2

32

259,2

 -

9

Фарғона

1

232,0

29

232,0

 -

 -

10

Наманган

1

280,0

35

280,0

 

 --