Агентлик Умумий маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.
Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 67 нафардан иборат тузилмаси тасдиқланган.
Агентликнинг техник навли узумзорлар ва виночилик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларини амалга ошириш, шу жумладан узум кўчатларини харид қилиш, узумнинг селекция навларини яратиш ва уларни экишни ташкиллаштириш билан боғлиқ вазифаларининг самарали бажарилиши;
сув тежовчи, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда субсидиялар бериш;
саноатбоп токзорларда ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан сув етказиб бериш, артезиан қудуқлар, қувурлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш;
техник навли узум плантацияларини яратиш ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарз бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизли пунктгача чегирган ҳолда тижорат банкларига кредит ресурсларини бериш;
маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқималаридан (меристема ҳужайра) «In vitro» усулида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган техник навли узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этиш;
техник навли узум кўчатларини шпалерага кўтариш учун субсидиялар ажратиш;
виночилик соҳасидаги хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, узум етиштирувчиларни, Агентлик ва виночилик корхоналари ходимларини, шу жумладан хорижда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
маҳаллий алкоголь, шу жумладан вино маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш, алкоголь соҳаси корхоналарининг, шу жумладан хорижда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг бундай тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
саноатбоп узумчилик ва виночилик, янги турдаги алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маркетингда «ноу-хау» билан боғлиқ бўлган илмий лойиҳаларни молиялаштириш;
техник навли узумларнинг оналик майдонлари ва коллекция участкалари, кўчатхона (питомник)лар барпо этиш;
коллекцион вино ва коньяк дистилляти маҳсулотларини захирага қўйиш;
Агентлик ва унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, унинг марказий аппаратини таъминлаш, шу жумладан Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, хусусан устамалар тўлаш, шунингдек Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тадбирлар.
1924 йилда Ўрта Осиёда собик, СССР давлати таркибига кирган Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси ташкил этилди.
1926 йилнинг январь ойида «Турквино» трести «Ўзбеквино» давлат трестига айлантирилди.
1930 йилда «Ўзбеквино» давлат трести Тошкентдаги виночилик корхонаси идорасига кўчирилган, 1966 йилдаги зилзила натижасида зарар кўрган трест биноси бузиб ташлангач, «Ўзбеквино» трести Тошкент шампан винолар заводига кўчирилган. У ердан, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» бирлашмасига қўшиб юборилгач, бирлашма маъмурий биносига кўчиб ўтган.
1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўзбекистон» давлат-кооператив бирлашмаси ўрнига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни ташкил этилди.
1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни «Ўзмевасабзавотузум-саноат» ассоциациясига айлантирилди.
1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ташкил топди.
2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг карорига асосан «Ўзмевасабзавотсаноат-холдинг» компанияси «Ўзвиносаноат-холдинг» компаниясига айлантирилди.
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан «Ўзвиносаноат–холдинг» АЖ «Ўзшаробсаноат» АЖ деб қайта номланган.
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги» ташкил этилди.
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги №271-сонли қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги Низом;
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
- Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
- виночилик хом ашё базасини мустаҳкамлашга ва саноатбоп токзорлар плантацияларини кенгайтиришга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга ҳамда виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;
- маҳаллий вино тайёрловчиларнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек соҳага инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш; ўзбек виноларининг миллий брендини яратиш ва уни жаҳон бозорларида кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;
- истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларини, шу жумладан замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш орқали мониторинг қилиш;
- истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилиши ҳамда сақланиш сифатини, шу жумладан уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш.
- алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш;
- истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
- алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланган.