(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мазмун-моҳияти

Янгиликлар Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини Агентлик жамоасига етказишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Унда Агентлик ходимлари иштирок этишди.

Президент мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини Тошкент Кимё-технология институти кафедра мудири Фарруҳ Йигитов кенг очиб берди. Ф. Йигитов мурожаатноманинг мазмун моҳияти ва унда мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантириш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида тушунчалар берди.

Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар, қонун устуворлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари, иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этишдаги ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар, шу билан бирга, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашдаги устувор йўналишларни бирма-бир тушунтириб ўтди.

Тадбир давомида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, ёшлар ва илм-фан соҳаларида олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилди.

Мурожаатномани ўрганиш ва унда белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш Агентлик ходимларининг доимий эътиборида бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Агентлик матбуот хизмати,
19.01.2021 й.