(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида навбатдаги амалий семинари

Янгиликлар Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида навбатдаги амалий семинари

Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан такомиллаштириш, фермер хўжаликлари учун қулайликлар яратиш борасидаги кўрсатмаларига биноан, Агентликнинг Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида навбатдаги амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда иштирок этган Агентлик директори Р. Бобоев давлатимиз раҳбарияти томонидан фермер ва ташаббускорларимиз учун яратилаётган кенг имкониятлардан келиб чиқиб, Агентлик ҳам ўзининг бир қатор ташаббуслари билан уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади. Бугунги кунда олиб борилаётган кенг ислоҳотларнинг барчасидан кўзланган мақсад, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва соҳа ривожини таъминлашдан иборатлигини айтиб ўтди.

Семинарда қуидаги масалалар кўриб ўтилди ва таҳлил қилинди. Яъни:

- токзор барпо этиш учун ер тайёрлаш ва бошқа агротехник тадбирлар;
- ток бандига шакл бериш ва кесиш;
- ҳосилни йиғиштириш ва ташиш;
- ток касалликлари;
- ток зараркунандалари;
- токзорларда касалликларга қарши ишлатиладиган оддий, лекин зарур кимёвий препаратлар, уларни дала шароитида тайёрлаш ва ишлатиш усуллари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Агентлик матбуот хизмати,
18.01.2021 й.