(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фермерлар учун семинар

Янгиликлар Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фермерлар учун семинар

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан навбатдаги саноатбоп узум навларини экиш ва кўпайтириш масалаларига бағишланган фермерлар учун семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда Агентлик директори Р. Бобоев, туман ҳокими ва бир қатор соҳа мутахассислари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.


Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, токзор барпо этиш учун ер тайёрлаш ва бошқа агротехник тадбирлар, ток бандига шакл бериш ва кесиш, ҳосилни йиғиштириш ва ташиш, ток касалликлари, ток зараркунандалари, токзорларда касалликларга қарши ишлатиладиган оддий, лекин зарур кимёвий препаратлар, уларни дала шароитида тайёрлаш ва ишлатиш усуллари ҳақида илмий ва амалий кўмак беришдир.

Тадбир давомида фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш билан бирга, бугунги кунда қулай ва осон тарзда ток кўчатларини замонавий технологиялар орқали экиш мумкинлигига ҳам гувоҳ бўлишди.



Агентлик матбуот хизмати,
16.01.2021 й.