(71) 202-99-11 | info@alcotobacco.uz

Маркировкалаш тизимининг ишлаш жараёни тўғрисида семинар

Янгиликлар Маркировкалаш тизимининг ишлаш жараёни тўғрисида семинар

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этиш тўғрисида” 737-сонли ҳамда 2020 йил 31 декабрдаги “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида” 833-сонли Қарорига мувофиқ, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкалаш белгиланган.

Ушбу ўқув амалий семинарида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда“Асл белгиси” миллий ахборот тизимининг “CRPT TURON” МЧЖ мутахассислари иштирок этдилар ва маркировкалаш ҳақида маълумот бердилар. Тадбирда маркировкалаш ускуналари савдоси билан шуғулланувчи корхона вакилларининг иштироки ушбу семинарнинг янада юқори савияда ўтишига хизмат қилди.

Агентлик матбуот хизмати,
01.02.2021 й.